"SURXONDARYODONMAXSULOTLARI" AJ


SAYT TEST REJIMIDA ISHLAMOQDA! MA'LUMOTLAR YUKLANMOQDA!

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ УТКАЗИШ

13 Mart 2021
Ko`rildi: 35


АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ УТКАЗИШ

Э Ъ Л О Н !

«Сурхондарёдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти  акциядорлари диққатига

 

«Сурхондарёдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2021 йил 31 март куни (хафтанинг Жума куни) соат 10-00да Термиз шаҳри, Дехотий кўчаси, 1-уй манзили бўйича жойлашган «Сурхондарёдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Жамият акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши кун тартибида қўйидаги масалалар муҳокама қилинади:

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини келишиш.

 2.Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини  белгилаш.

3.Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2020 йил бизнес-режасининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини эшитиш;

             4.Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;

  1. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари билан танишиш.

6.Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;

7.Жамиятнинг корпаратив бошкарув кодекси талабларига  мувофик 
2020 йил  якуни  буйича  мустакил ташкилот  томонидан  ўтказилган баҳолаш хулосаси билан танишиш;

8.Давлат руйхатидан чикарилиб, фаолияти тугатилган юридик  шахсларнинг куп  йиллардан буён  ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс  тугатилганлиги ҳақидаги тегишли (ҳокимлик қарори ёки статистика маълумоти) ҳужжатларга  асосан жамият  балансидан чиқариш масаласини кўриб чиқиш;

9.Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини, соф фойда тақсимотини ва дивиденд ҳажмини тасдиқлаш;

10.Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес-режасини муҳокама қилиш ва тасдиклаш.

11.Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

12.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги
5723-сонли Фармонига мувофиқ жамиятлар томонидан тасдиқланган кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни келишиш; 

  1. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  2.  14. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  3.    Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини узайтириш.

               Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 09-март куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 26-март куни белгиланди.

          Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Сурхондарёдонмахсулотлари»АЖда ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 9-00 дан 12-00 гача танишиш мумкин.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида масофадан туриб электрон овоз бериш имконияти мавжуд.

Мурожаат учун телефонлар: (76)227-14-71.

Жамиятнинг расмий веб-сайтиwww.surxondon.uz

Электрон почта манзилиSurxondon123@mail.ru

Жамият кузатув кенгаши

09.03.2021й