Эълонлар

“Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти

Акциядорлари диққатига!

2024 йил 20 - март куни “Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 15:00 да Термиз шаҳри , Дехотий кучаси, 1 - уй, жамият мажлислар залида ўтказилади, рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади.

Йиғилишнинг кун тартиби:

     1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
 2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини тасдиқлаш.
 3. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2023 йил бизнес-режасининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини эшитиш.
 4.Ўзбеикистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисинингишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2023 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;
5. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаларини кўриб чиқиш.              
  6.Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги, асослилиги, шу жумладан маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиб, муносабат билдириш.
 7.Корпаратив бошқарув кодекси талабларига мувофик, Жамиятнинг 
2023 йил якуни буйичамустақил ташкилот томонидан ўтказилган баҳолаш хулосасини кўриб чиқиш.
8.Жамиятнинг 2024 йил фаолиятини мажбурий аудиторликтекширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш.
9.Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли (ҳокимлик қарори ёки статистика маълумоти) ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш массаласини кўриб чиқиш;              
10.Жамиятнинг 2023 йил молиявий кўрсатгичлари якуний ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини, соф фойда тақсимотини ва дивиденд ҳажмини тасдиқлаш;
11.Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган бизнес-режасини муҳокома қилиш ва тасдиқлаш.
12.Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
13. Жамиятлар томонидан тасдиқланган Низомга асосан кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни кўриб чиқиш.
  14. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  15. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
 16. Жамият бошқарув раисини ва аъзоларини қайта сайлаш.
   Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар  реестри 2024йил 15 марть ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2024 йил 18 март ҳолатига шакиллантирилади .
    Навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамиятга ташриф буюрган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт .
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш учун тайёрланган ҳужжатлар билан “Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ биносида танишишлари мумкин. Акиядорлари  қўшимча маьлумот учун қуйдаги манзилга мурожат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Термиз шахри Дехотий 1 уй электрон почта surxondon123@mail.ru,                                тел :  (0376)2-7-14-71 ёки +99893-441-17-85
“Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ
Кузатув кенгаши.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ акциядорлари

Д И Қ Қ А Т И Г А

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан “Сурхондарё дон маҳсулотлари” АЖ устав капиталидаги
88,5 фоиз давлат акция пакети жамият акциядорларига сотилишини маълум қиламиз.
– Акциялар сони - 1 573 249 дона (оддий акция);
– Акциялар пакетининг бошланғич нархи – 59 622 658 412 сўм;
– Лотлар сони – 1 та .
Савдо шартлари сифатида қуйидагилар белгиланган:
- камида беш йил давомида дон корхонасининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;
- мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик;
- қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш.
Ушбу акция пакетини сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар (жамият акциядорлари) ўз таклифларини жорий йилнинг 14 октябрига қадар “Ўздонмаҳсулот” АКни тугатиш лойиҳа гуруҳига тақдим этишлари сўралади.
Бунда активни сотиб олиш бўйича икки ва ундан ортиқ нарх таклифи тақдим этилган тақдирда, энг юқори нарх таклиф этган талабгор савдо ғолиби деб эътироф этилади.
Таклифлар қуйидаги манзилга тақдим этилади:
ёзма равишда – Тошкент шаҳри., Миробод тумани., Олтинкўл 2-тор кўчаси 115-уй.
электрон шаклдаinfo@uzdon.uz
Мурожаат учун тел: (78) 777-25-29, (78) 777-25-25.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ акциядорлари

Д И Қ Қ А Т И Г А

             2023 йил 31 - март куни “Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 15:00 да Термиз шаҳри , Дехотий кучаси, 1 - уй, жамият мажлислар залида ўтказилади, рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади.
Йиғилишнинг кун тартиби:
             - Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
             - Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
             - Жамиятга қарашли “Алпомиш ун тегирмон” цехи, “Сурхон нон истиқбол сари" МЧЖ, "Она Диёр иссик нонлари" МЧЖ, "Ангор Баракали нон" МЧЖ, “Жайхуннинг иссиқ нонлари” МЧЖнинг устав капиталидаги “Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖнинг 100 фоиз улушини қолдиқ (баланс) қийматида Давактив агентлигига кейинчалик уларни сотишдан тушган тушумлар ҳисобидан қолдиқ (баланс) қиймати миқдоридаги маблағларни жамиятга тўлаб бериш шарти билан ўтказиш ва бу бўйича жамият ва Давактив агентлиги ўртасида тузиладиган шартнома шартларини кўриб чиқиш.
             Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар  реестри 2023йил 13 майь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 29май ҳолатига шакиллантирилади .
             Навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамиятга ташриф буюрган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт .
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш учун тайёрланган ҳужжатлар билан “Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ биносида танишишлари мумкин. Акиядорлари  қўшимча маьлумот учун қуйдаги манзилга мурожат қилишлари мумкин:
Сурхондарё вилояти, Термиз шахри Дехотий 1 уй электрон почта surxondon@mail.ru,                               
тел :  (0376)2-7-14-71 ёки +99893-441-17-85
“Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ
Кузатув кенгаши.

More products
Made on
Tilda